Войти

Зиёда бир дунё орзулар билан розилик берди.
Онасининг бир канча насихатлари кор килдими,ёки учрашувга чикганида йигитнинг босик,мулоазалиги ёкдими хуллас йигитнинг узатган гулини багрига босганича уйига кириб келди.
Онасининг термулишига,узларинг биласизлар деб уз хонасига кириб кетди.
Эрта бахор,кимирлаган жон узини далага урган вакти туйлари булиб утди.
Туйдан 15 кун утгач,эр-хотин далага чикиб кетишди.
Азимжон дехкончилик килар,бу йил хам колхоздан 10 гектар ерни ижарага олиб,ковун-тарвуз экан эди.
Даланинг уртасига баланд килиб чайла куришди.
Ёзнинг иссик куни,кундузи иссикдан нафас олиб булмайди,кечда салкин тушиб,киши ором оладиган салкин булаб колар эди.
Палаклар кун сайин усиб борар,эр-хотин бу йилги хосилни хисоблаб куришар,кузлаган натижага эришсалар кичикрок уй олишни ният килишар эди.

Кечки салкинда Азимжон велесопедини миниб кишлок томонга жунади.
Картошка,туз тугаган экан,мен тезда келаман деган Азимжон коронгуга колиб кетмаслик учун велесопедни тезлатди.
Палаклар ичида бегона утларни юлиб юрган Зиёда бошини кутариб кишлок томонга караб куйди.

Узокдан йулни чангитиб келаётган машина куринди,ким булдийкан деган Зиёда,арикдаги сувда кулини ювиб,чайла томонга бора бошлади.

Хорманг келин,бу дейман Азим шер куринмайди деган машинадан тушганларнинг бири атрофга караб куйди.
Кишлокка кетгандилар,келиб колсалар керак деган Зиёда хадикдан атрофга караб куйди.
Сал утмай атрофга шом коронгулиги туша бошлади,козон тагига олов ёккан Зиёда кишлок томонга хавотирли караб куяр,тезрок кела колсайди деб куяр эди.
Чайла ичига кириб кетган Зиёда,ха келдингми деган овоздан эрини келганлигини билиб ташкарига чикди.
Келганларни курган Азимжоннинг ранги окариб кетди,тили гулдираб зурга салом берди.
Ха,эркак,йуколиб кетдинг деган иккинчи эркакнинг кулида пичок ялтиради.
Менга бироз муддат деган Азимжоннинг гапи огзида колди,кулидаги пичокни Азимжоннинг корнига икки марта санчиб олган эркак атрофга караб олди.
Зиёда бакириб юборди,жим-жим жонидан деган эркакнинг бири Зиёдага якинлаша бошлади.
Зиёда кочишга улгурмади,бир сакраб етиб келган эркак Зиёдани махкам кучоклаб олди.
Зиёда куркувдан бакиришни хам эсдан чикарди.
Нима булаётганлигига акли етгунича бурнига босилган уткир хиддан хушидан кетди.
Кузини очганида чайла ичида ялонгоч ётар,аста бошини кутариб атрофга каради.
Кеча велесопедни ёнига кандай йикилган булса уша буйича Азимжон туфрокда ётар эди.
Зиёда аста урнидан турди,уст-бошини тугрилаган булиб аста эрининг тепасига келди.
Эрининг нафас олиши сезилмас эди,Зиёда кишлок томонга югуриб кетди.
Кишлокдагилар етиб келишганида,Азимжоннинг танаси совуб улгурган эди.
Хеч ким нима буланлигини билмайди,кишлокда гап купайди,нима дейсан келиннинг уйнашлари бор экан,кеча мехмонга келишган экан,шуни устига кишлокка кетган эри келиб колибди,сир ёпилишлиги учун эрини улдиртириб юборган экан,шу кизнинг олдин хам кадам олиши бежо эди,тушликка колмасдан кишлокда Зиёдани фохишага чикариб куйишди.
Милиция асосий гувох тарикасида Зиёдани камаб куйди.
Кишлокда гап болалагандан болалади.

Азимжонни эртасига дафн килишди.
Хеч ким хеч нарса билмайди,далага келган икки киши ким,нима максадда келишган,каердан келишган терговчилар учун жумбок эди.
Зиёданинг топган гапи битта,улар келишди,бироздан сунг эдим келиб колди деган гапдан бошкасини билмас эди.
Иш чувалаша бошлади,бир томондан терговчилар,иккинчи томондан Азимжоннинг уруглари очикдан-очик тухматга утишди.
Кизларинг фохиша,курдиларингми шахардан икки уйнаши келибди,углимизни улдиртириб юборган деган дук-пуписага утишди.
Кишлокдагиларнинг кун мавзуси битта,хар кунги миш-мишларга янгилик киритиб боришдан иборат эди.
Эшитдиларингми:киз улгур хаммасини буйнига олибди деб бири айтса,шундок келиндан худонинг узи асрасин деб иккинчиси кушилар эди.

Зиёданинг ота-онаси тамом булишди,кунига терговчига катна,кизларини куриш учун рухсатнома ёздир,хуллас тарвуз пояга келганлар хозирча нома'лум эди.
Зиёда камаб куйилган,кишлок буйича бир инсон уша кунги машинада келган икки бегона одамни курдик ёки танидик демас эди.

Азимжон оилада сал эркарок ва шухрок усди.
Тугри мехнаткаш,хар кайдай ишдан кочмас,махалада хашар буладими,туй-ма'ракалардаги хизматларда доим биринчилардан булар,кишлокда купчилик хатто хавас хам килишар эди.
Азимжон харбий хизматга чакирилди,хизматда омади кулган Азимжон почтачи (хат -хабарларни район марказидан харбий кисмга олиб келувчи) булиб колди.
Бу дегани хар куни полигондан район марказига кунда бир махал катнаш дегани эди.
Хизмат давом этар,Азимжон кунда кишлок оралаб район марказига катнар экан,кушикни хиргойи килиб келаётган йигит "ваах" деган овоздан чучиб тушди.
Йул четидаги катор экилган дарахтларнинг тагидан отилиб чиккан киз,Азимжонга кулиб караб турар эди.
Ёшлик -ёшлик эканда,ёшлар танишдилар,Азимжон энди кечалари хам харбий полигондан кочиб,кишлок оралайдиган булди,шундай кечки сайрларнинг бирида киз Азимжоннинг кулогига хомиладор эканлигини шивирлади,ёшлар хурсанд,поёни йук орзулар,Азимжон,отасига хат ёзди.
Хатда бир кизни севиб колганлигини,у киз хам яхши куришини,агар рози булсангиз узим билан олиб борсам деган сатрлар билан тулиб тошган хатга 20 кун утмасдан кискагина жавоб келди.

Б..... ебсан шу гапингга,оркангни кисиб юргин бола,булди гап тамом,севмок тугул мухаббат оташида ёнмайсанми,мухаббат уммонида балик булиб сузмайсанми,атрофида гирди -капалак булиб,пойида улмайсанми,шу биргина оркангни кисиб юргин деган жумланинг узи унча -мунча гуркираган мухаббат оташини куртакларини киркиб ташлар эди.

Азимжон отасининг айтганини килди,хизматни тугатгач астагина сирпанди,Азимжонни кишлокка кидириб келишиб,ими -жимида тушунтириш дарси утиб кетишганлигини хеч ким сезмаган эди.
Синглимизга тезрок уйлангин,киз угил баччалик булли деб лулилар шевасида тушунтириб кетишган эди.
Киз лули эди.
Иккинчи бор огохлантиришди,киз тугди,бачча шуннок сани узиеенг,качон туй киласан,куркма санга канча пул кераак.деган барзангилар Азимжондан тарвуз пишигигача сабр килишликларини сураб мухлат олган эди.
Тергов тугади,орадан 4 ой утди.

Суд залига лули киз кириб келди.
Мани ота-онам кишлокдан кувиб чикаришди,мани борадиган жойим йук,кулимга бачам боо,Азимни мани уругларим улдиришди,кингир ишнинг кийиги 40 йилда хам билинади дейишадику,манга бача керамас деган лули киз кулидаги чакалокни Азимжоннинг онасига тутказди.
Гала -говур бошланди.Зиёда озодликка чикарилди,тергов бошкатдан бошланди.
Окланиб,айбсиз булиб чиккан Зиёданинг миш -мишлари кишлокда янгидан кутарилди.
Нима гаплар булмади дейсиз,вой киз улгур,лулиларга алокаси бор экан,мафияга аралашган эканда деганлар хам булишди.
Эх гап куп,гапирсангиз унданда купаяди,хозирги даврда эркаклар гийбатчи,аёлларнинг гийбатга вакти йук,пул топиш керак,туй килиш керак,эрни бокиш керак,хуллас аёлларни гийбатга вактлари йук,шу орада Зиёданинг аммаси Московдан учиб келди.
Йигиштир иш-пишингни,мен билан кетасан,бироз дам олиб даволанасан,сунг узим самолётга чикариб юбораман,булди масала хал хисоб.
Амма -жиян Москвага учишди.
Зиёда

218

Оставить комментарий


Пожалуйста, авторизуйтесь на сайте любым удобным способом, чтобы оставить комментарий



uCoz